Тошкент вилояти Бўка туманидан тухумсимон 2 та хум ва Тошкент воҳасининг ўрта асрларга оид археологик ёдгорликларига тегишли 2 та ашё топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, топилган тарихий ашёлар орасида сиртига аёл қиёфаси бўрттириб гавдалантирилган тошбақасимон кўза ноёб ҳисобланади. Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган.

кўза, Маданий мерос агентлиги

«Бу қадимги Чоч-Тошкент ҳудудига салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан аввалги III аср) келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Идишда юнон маъбудасининг тасвири ўз аксини топган. Худди шундай қиёфа Туркияда милоддан аввалги II асрда қурилган Аполлон ибодатхонасида ҳам бор», — дейилади хабарда.