Тошкентдан 2-сонли Зангиота шифохонасига автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўли Сергели 5-бекатидан «Зангиота-2» юқумли касалликлар шифохонасигача 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилди. Аввалроқ ходимлар ва беморлар транспорт йўқлигидан шикоят қилганди.

Тошкентда яна чанг бўрони кузатилди

Пойтахтдаги йўл четлари ва кўплаб қурилиш объектларидаги чанг-тўзон шамол таъсирида ҳавога кўтарилди. Бу «Газета.uz» мухбирлари тасвирга олган видеоларда ҳам яққол акс этган.

Тошкентда юк поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетди

Тошкент шаҳридаги Ҳамза станциясининг биринчи йўлида юк поездининг 3 та бўш вагони рельсдан чиқиб кетди. «Ўзтемирйўловчи» компанияси тегишли таркибий бўлинмалар воқеа сабабларини ўрганиш бошлаганини билдирди.

Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

47 ёшли атлет Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг 3-босқичида кумуш медалга эга чиқди. Бунгача ўтган 2 босқичда у 2 та бронза медалига сазовор бўлганди.

2023 йилда бюджетга хусусийлаштиришдан 10 трлн сўм тушиши мумкин — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2023 йилда давлат активларини хусусийлаштириш Ўзбекистон давлат бюджетига 10 трлн сўм даромад келтиради, деб тахмин қилмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Бу олдинги йилги прогнозга нисбатан 66,6 фоизга кўп. Даромадлар давлат бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.

Ўзбекистонда Австрия ва Германияга мигрантларни тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Австриянинг «eee Austria» компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди. Унда Австрия ва Германия меҳнат бозорларида ишга жойлашиш учун мигрантларини тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини тузиш масаласи муҳокама қилинди.

Пойтахтда электр таъминотини яхшилашга 3,5 трлн сўм йўналтирилади

Тошкент шаҳрининг электрга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида 2023 йил якунигача 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватлари ишга туширилади. Шунингдек, электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳасига 3,5 трлн сўм йўналтирилади.

Бухорода автобусда қизга тегажоғлик қилган йигит 15 суткага қамалди

Бухорода йўловчи автобусида номаълум эркакнинг қиз болага тегажоғлик қилгани хабар қилинганди. Вилоят ИИБ унинг шахсига аниқлик киритиб, 15 суткага қамалганини маълум қилди.

Мажбурий ижро бюросига янги директор тайинланди

Президент фармони билан Музаффар Эгамбердиев Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бекзод Шукуров бош вазирга матбуот котиби бўлди

Бош вазир матбуот котиби лавозимига аввал ҳукуматнинг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири лавозимида ишлаган Бекзод Шукуров тайинланди.

Шухрат Худайкулов Uzbekistan Airways бошқаруви раиси этиб тайинланди

Бунга қадар компанияга Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди

Оқдарё туманида 18 ёшли талаба қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди. Унинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

Тошкент вилоятидаги хонадонда итлар сўйиб келингани аниқланди

Тармоқларда Юқори Чирчиқдаги хонадонларнинг бирида итлар шафқатсизларча ўлдирилаётгани хақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Яссавий колхозидаги уйда содир бўлгани ва хонадон эгаси 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келганини маълум қилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Ҳаёт ҳамин». Карикатуралар персонажи Тошмурод — ҳаёти ва фалсафаси, «культур-мультур» ва менталитет ҳақида

Жасур Раҳимов — Самарқандлик иллюстратор. 2012 йилда у АҚШга жўнаб кетди ва Uzbekistan Illustrated лойиҳаси учун янгиликларни шарҳлайдиган ҳажвий персонаж Тошмуродни ўйлаб топди. Бошловчи юбилейи муносабати билан биз рассомдан Тошмурод, унинг фалсафаси ва миллий қадриятлар ҳақида сўрадик.