Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги якунланди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

2−9 март кунлари ўтказилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди. Хусусан, мусобақанинг якуний кунида ёш қизлар сабля ва шпага, йигитлар рапира қуролида жамоавий давстурда куч синашди.

Жангларда қизлар ҳар икки йўналишда олтин медалларни қўлга киритган бўлса, гонконглик рақибларига имкониятни бой берган йигитлар кумуш медалларни қўлга киритди.

Таъкидланишича, мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан Кореядан сўнг иккинчи, ёшлар тоифасида эса Япония ва Кореяни ортда қолдириб, 6 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали билан биринчи ўринни қўлга киритди.