Хатирчи туманида Matiz ва Damas автомашиналари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «ЗўрТВ» телеканалининг «Бу кун» дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, воқеа 2023 йил 19 февраль куни соат 19:35 ларда Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р48 «Зарафшон тракт»и давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлида содир бўлган. 25 ёшли Nexia ҳайдовчиси ушбу автомобиль йўлининг 149-километрига келган вақтида ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб, ортга қайрилаётган Matiz билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси юзага келтирган.

Оқибатда Matiz`нинг 49 ёшли ҳайдовчиси касалхонага олиб борилганда вафот етган.

Ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.