Тошкент метрополитенининг 7-бекати (Қўйлиқ) 11 мартдан 18 мартга қадар вақтинча ёпилади.

Метрополитен матбуот хизматининг маълум қилишича, бу вақтда «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган автомобиль йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланади.

Йўналишдаги поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун 6- ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.