2023 йилнинг дастлабки 2 ойида чет элда моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолган 462 нафар Ўзбекистон фуқаросига қарийб 57 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўтган 2 ой давомида:

  • 32 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаросига консуллик хизматлари кўрсатилди.
  • 794 нафар фуқарога чет элда иш билан таъминлашга кўмаклашилди.

Кўрсатилган ёрдам миқдори халқаро ташкилотлар, хайрия жамғармалари, юридик ва жисмоний шахслар, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг беғараз ёрдамларини ўз ичига олади.

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар, мураккаб эпидемиологик ҳолатлар ва техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган 10 мингга яқин фуқарога 108 минг доллардан зиёд кўмак кўрсатилди.

Бунда ёрдамнинг катта қисми Туркияда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрган фуқароларга йўналтирилди.

Чет давлатларда қийин вазиятларда қолган, хусусан, одам савдоси қурбони бўлган ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги фуқаролардан 229 нафари ватанга қайтарилди.