Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ хотин-қизларни турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Шунингдек, 28 нафар аёл-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.

«Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради» — президент

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида аёлларни ушбу байрам билан табриклади. «Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга, замонавий касб-ҳунарга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради», — деди у ўз нутқида.

Конституцияда «халқ соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш» мақсадида ахборотни тарқатиш чеклашини мумкин

Конституциянинг 29-моддасини «ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни халқнинг соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш мақсадида чеклаш» билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Шунга қарамасдан, фикр юритишни чеклаш билан боғлиқ норма уни назорат қилиш имконсизлиги сабабли чиқариб ташланмоқда.

Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни қандай ўзгарди?

Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида ўз ўрнини 8 поғонага яхшилаган ҳолда 109-ўринни эгаллади. Мамлакат солиқ юки, инвестициялар ва савдо эркинлиги бўйича илгарилади, лекин давлат харажатлари ва фискал сиёсат борасидаги ҳолати ёмонлашди.

Луврдаги Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини 260 мингга яқин киши томоша қилди

Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма якунланди. Ноябрь ойида унинг очилишида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон иштирок этганди. Шу вақт оралиғида экспозицияга 260 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.

Ўзбекистон қўриқхоналаридаги фотоқопқонга Туркистон силовсини ва Бухоро буғулари тушди

Табиат ресурслари вазирлиги Зомин ва Қизилқум қўриқхоналаридаги фотоқопқонга тушиб қолган Туркистон силовсини ва Бухоро буғулари ҳамда пушти сақоқушлар суратларини намойиш этди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган.

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

2022 йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Хусусан, улар Россия, Қозоғистон ва Туркиядан олиб келинган.

Болани чет элда назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Сенаторлар болани хорижда назоратсиз қолдирганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгиловчи ўзгартиришларни маъқуллади.

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда виза талаб этилмайдиган ва визасиз белгиланган муддатларда юриш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.

Қорақалпоғистонда сифатсиз озиқ-овқатлар тарқатилган мактаблар директорлари жаримага тортилди

Сенат қўмитаси Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларида ўқувчиларга бепул овқат бериш тизимини ўрганди. Ишлаб чиқариш муддати йўқ маҳсулотлар олингани, сифат назорати журнали юритилмагани аниқланди. Зарарланган озиқ-овқат тарқатилган Кегейлидаги мактаблар директорлари жаримага тортилди.

Самарқандда ҳамкасбини тўшакка таклиф қилган «электросет» юристи қамоққа олинди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд филиали юристи аёл ҳамкасбини тўшакка таклиф этиб, унга таҳдид қилиши ортидан ишдан олинганди. Вилоят прокуратурасига кўра, юрист жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларда гумонланиб, қамоққа олинди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистонга келади

Келаси ҳафта Ўзбекистонга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк ташриф буюради. Унинг қатор давлат органлари раҳбарлари, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 2022 йилда 11,4 миллионта ички саёҳат амалга оширилди

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури доирасида 2022 йилда 11,4 миллионта ички сайёҳат амалга оширилди. Бу 2021 йилга қараганда 1,9 баробар кўп.

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор тайинланди

Ҳукумат қарори билан Шамсиддин Султонов Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор этиб тайинланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Тошкентда дунёдаги энг йирик диализ марказларидан бири очилиши кутилмоқда. Компания раҳбари билан суҳбатлашдик

Тошкентда 160 ўринга мўлжалланган диализ маркази очилиши кутилмоқда. Унда йилига 1000 дан ортиқ беморлар гемодиализ муолажасини олиш имконига эга бўлади. «Газета.uz» NephroPlus компанияси Ўзбекистондаги филиали раҳбарига буйрак етишмовчилигига чалинган беморларнинг саволлари билан мурожаат қилди.