Қизилқум давлат қўриқхонасининг чўл ва тўқай ўрмонлари туташган жойга ўрнатилган фотоқопқонига Бухоро буғуси (хонгул) тушиб қолди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар қилди.

Баҳор келиши билан ушбу чўл ҳудудида эфемер ўсимликлар униб чиқа бошлайди. Шу сабаб ҳайвонлар бу ерда овқатланиш учун келади.

Бухоро буғуси йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Шунингдек, Зомин давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқон объективига Туркистон силовсини муҳрланди.

Туркистон силовсини ҳам «Қизил китоб»га киритилган бўлиб, камёб тур ҳисобланади.

Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати илмий ходимлари томонидан мониторинг жараёнида пушти сақоқушлар суратлари олинди.

табиат ресурслар вазирлиги, фотоқопқон

Пушти сақоқуш Ўзбекистон «Қизил китоб»ига заиф, қисқариб бораётган учиб ўтувчи-уяловчи тур мақоми билан киритилган. Ушбу қуш шунингдек, ТМХИ (Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи) Қизил рўйхатига ҳам киритилган.