Тошкент вилояти ҳокимининг 24 февралдаги фармойиши билан Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Раҳмоновга юкланди.

Ҳужжатга кўра, Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Журъатбек Рахмонов зиммасига юкланган.

Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи ва Журъатбек Рахмоновнинг розилик аризаси келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 18 ноябрда Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ шаҳри ҳокимияти раҳбарлигига ўтказилганди. Унинг ўрнини эса Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев эгаллаганди.