Нукус шаҳрида аёл ва унинг боласи лифтда қамалиб қолди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайт этилишича, 23 январь куни соат 19:30 ларда Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «1050» қисқа рақамига бу ҳақда маълумот келиб тушган. Яъни Нукус шаҳри 28 микрорайондаги кўп қаватли уйларнинг бирида 1997 йил туғилган аёл ва 2022 йил туғилган фарзанди билан қамалиб қолгани аниқланди.

Шундан сўнг бошқарманинг излаш-қутқариш отряди ходимлари уларга амалий ёрдам кўрсатди.

Қорақалпоғистон ФВБ ОАВ ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи бошлиғи Айбек Абдирахмановнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, она ва бола лифтда ярим соат қолиб кетган.