Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Ташриф давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолиятини кўздан кечиради. Янги лойиҳалар ишга туширилиб, вилоятни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгиланади.

Буданда аввал президент 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрганди. Сафар давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, саноат корхоналари фаолияти билан танишган.