Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртига ташриф буюрди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент билим юрти ошхонасида офицер ва курсантлар билан бирга тушлик қилди ва улар билан суҳбатлашди. Курсантлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, жанговар машғулотларни кўздан кечирди.

Маълумот учун, мазкур билим юрти 2019 йил 5 июль куни давлат раҳбари қарори асосида Жиззах шаҳридан Қаршидаги ҳарбий шаҳарчага кўчирилган.

Фото

олий ҳарбий авиация билим юрти, президент ташрифи, қашқадарё

Аввалроқ далат раҳбари Қарши туманидаги «Янги Батош» маҳалласида бўлгани, у ердаги янги қурилган мактаб ва касаначилик марказини кўздан кечириб, аҳоли билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берилган эди.