Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа NeMolchi.uz аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон қонунчилигига киритилиши мумкин бўлган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида эслатди.

Аввал ёзганимиздек, Адлия вазирлиги ҳамда Сенат ҳузуридаги фуқаролик жамияти вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида жинсий эркинлик ва аёллар ва болаларнинг жинсий хавфсизлигига қарши жиноятлар учун жазони кучайтириш таклиф этилган.

Уй зўравонлиги ҳақида алоҳида модда қўшилиши мумкин.

Оиладаги зўравонлик, яъни бир оила аъзоси томонидан бошқа оила аъзосига нисбатан содир этилган, жабрланувчини калтаклаш, камситиш, қўрқитиш, изоляция қилиш, иқтисодий воситалардан маҳрум қилишда намоён бўлиб, жабрланувчига тазйиқ ва зўравонликдан енгил зарар етказилишига олиб келган ҳаракат. Бу 150 соатдан 480 соатгача бўлган муддатга мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар икки ёки ундан ортиқ оила аъзоларига нисбатан, оиланинг вояга этмаган аъзоси иштирокида, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсга бепарволик ёки соғлиғига катта зарар етказилишига олиб келган иқтисодий маблағлардан, шу жумладан яшаш воситаларидан маҳрум қилинишида ифодаланган, ҳимоя ордери талабларини бажармаганлиги учун айбдор шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган ва баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган бўлса 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёҳуд 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар бир гуруҳ шахслар томонидан такроран содир этилган бўлса 8 йилдан 11 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай қилмишлар жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса 11 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жинсий жиноятларнинг барча шакллари учун жазони кучайтириш таклиф этилмоқда.

Жазо муддатини узайтириш нафақат жиноятчиларни жазолаш, балки жинсий эркинликка тажовузни оғир жиноятлар тоифасига ўтказишга ёрдам беради. Масалан, оғирлаштирувчи ҳолатларсиз номусга тегиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда (ҳозир 3 йилдан 7 йилгача жазо берилади).

Қариндошлар, қарамоғидаги болаларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланади.

«Жиноят кодексининг амалдаги таҳририда қариндошлар ва нотанишларга нисбатан зўравонлик тенг кўрилади, ваҳоланки яқин одамнинг жиноят содир этиш ва уни тизимли равишда такрорлаш имконияти кўпроқ», — дейилади NeMolchi.uz хабарида.

Вояга етмаганларни тарбиялаш, ўқитиш ёки парвариш қилиш билан шуғулланадиган шахслар томонидан зўрлаш ёки жинсий алоқа қилиш оғирлаштирувчи ҳолат тоифасига киритилиши мумкин.

Бугунги кунда Жиноят кодексида барча жиноятлар тенг кўриб чиқилади, болага таъсир ўтказадиган ва у билан тўсқинликсиз мулоқот ҳуқуқига эга бўлган шахс каттароқ жавобгарликка тортилиши кераклиги ҳисобга олинмайди.

Вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши айрим жиноят турлари криминналаштирилиши мумкин.

«Лойиҳа томонидан интернетдан фойдаланган ҳолда вояга етмаганларни жинсий алоқага ундаш моддасини киритиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳозирги вақтда қонун билан тартибга солинмаган болаларга қарши кибер жиноятларнинг кўпчилигини олдини оладиган модда бўлиши мумкин», — дейилади NeMolchi.uz хабарида.

Сталкинг ва таъқиб учун жавобгарлик киритилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсни таъқиб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи янги моддани киритиш таклиф этилмоқда. Бугунги кунда руҳий зўравонликнинг бу тури алоҳида жиноят тури сифатида жазоланмайди, таъқибчи қўпол ҳаракатлар, масалан, калтаклаш ва мулкка зарар етказмагунча жавобгарликка тортилмайди.

Жинсий таъқиблар учун жавобгарлик киритилиши мумкин.

Мамлакатимизда деярли ҳар бир аёл дуч келган тегажоғлик, кетколлинг ва таъқиблар маъмурий жазога тортилиши мумкин. Айни пайтда бундай хатти-ҳаракатлари учун жиноятчи фақат безорилик моддаси жазоланиши мумкин.

Шаҳвоний шилқимлик, яъни инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ёки таҳқирловчи бир марта қўпол тарзда ёки бир неча марта содир этилган, сўзлар, имо-ишоралар, товушлар, танбеҳлар, тегинишлар, таъқиблар, қўнғироқлар ва бошқа ҳаракатлар шаклида ифодаланган номақбул ҳаракатлар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ўша ҳаракатлар такроран содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

«Тез орада Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланиши ва Қонунчилик палатасига муҳокамага киритилиши мумкин бўлган қонун лойиҳаси мамлакатимиздаги миллионлаб аёллар ва болалар ҳаётидаги вазиятни ўзгартиришга қодир. Сенат ҳузуридаги Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган бундай муҳим ишлар ўз мақсади — юртдошларимиз хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишга катта умид қиламиз», — дея таъкидланган NeMolchi.uz`да.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан ҳаволалар орқали танишинг: ўзбек тилида, рус тилида.