Ўзбекистонлик 45 нафар ҳарбий хизматчи «Дўстлик-2023» қўшма икки томонлама ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Ҳиндистонга етиб келди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Машғулотлар Уттаракханд штатининг Питхорагарх шаҳридаги тоғли ҳудудда жойлашган Garhwal Rifles14-батальони базасида ўтказилади. Қўшма маневрлар 5 мартга қадар давом этади.

Ҳамкорликдаги машғулотлар доирасида икки давлат ҳарбий хизматчиларининг шартли террористик гуруҳларини қидириб топиш, йўқ қилиш, тоғли тўсиқларни енгиб ўтиш ҳамда тоғли ўрмон шароитларида жанговар операцияларни бажариш каби махсус вазифалар ҳамда спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий машғулотлар 2019 йилда Тошкент ҳарбий округи ҳудудидаги умумқўшин полигонида биринчи маротаба ўтказилган эди. Иккинчи бор 2021 йилда Ҳиндистоннинг Утаранчал штати Раникхет провинцияси ҳудудида жойлашган «Чаубатия» ўқув марказида ўтказилган. Учинчи марта эса «Дўстлик-2022» биргаликдаги ўқув машғулотлари Хоразм вилоятида жойлашган Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг «Янгиариқ» умумқўшин полигонида ташкил этилган.

Фото:

ҳарбий машғулотлар, ҳиндистон

ҳарбий машғулотлар, ҳиндистон

ҳарбий машғулотлар, ҳиндистон

ҳарбий машғулотлар, ҳиндистон

ҳарбий машғулотлар, ҳиндистон

ҳарбий машғулотлар, ҳиндистон

ҳарбий машғулотлар, ҳиндистон