21 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.

нсонпарварлик ёрдами, сурия

Инсонпарварлик юки ёрдами кўринишидаги ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни самолёт орқали Ўзбекистондан Сурияга Фавқулодда вазиятлар, Транспорт вазирликларининг масъул ходимлари етказиб беради.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги зилзилалардан жабрланганларга ҳукумат, тадбиркорлар ва Ўзбекистон аҳолиси томонидан 170 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилиб, улар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилганди.

Шунингдек, Тошкентдаги «Технопарк» мажмуасида зилзиладан жабр кўрган Туркия аҳолисига инсонпарварлик ёрдами йиғилаётгани хабар қилинган. Бу ерга иссиқ кийим-кечак, озиқ-овқат, бирламчи эҳтиёж буюмлари, повербанклар, ток генераторлари келтирилган.