Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикасига расмий ташрифининг биринчи кунини ушбу мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувдан бошлади, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.

Миср томонидан тадбирда халқаро ҳамкорлик бўйича вазир Рания ал-Машат, Савдо палаталари федерацияси президенти Иброҳим Маҳмуд ал-Арабий, Elsewedy Electric, El Araby Group, Orascom Construction, Poliserve Group, Al-Rowad, Lotus Garments Group каби йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

миср, ўзбекистон-миср

Учрашувда ишбилармонлик ва тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ўзаро инвестицияларни фаоллаштириш ва савдони ошириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Қайд этилишича, товар айирбошлаш кўрсаткичлари каррасига ошди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони 6 баробар кўпайди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон-Миср бизнес форуми натижаларини, унинг якунида умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 20 дан зиёд битим ва шартномаларни амалга ошириш юзасидан аниқ келишувларга эришилганини айтиб ўтди. Энергетика, электротехника, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, чарм-пойабзал тармоқларида саноат кооперацияси учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

миср, ўзбекистон-миср

Миср бизнесининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини кенгайтириш учун имкониятлар очаётгани қайд этилди.

миср, ўзбекистон-миср

Хусусан, Elsewedy Electric компанияси электр энергияси, трансформаторлар ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Мисрдаги энг йирик корхона бўлиб, шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, трансформаторлар, кабель-сим маҳсулотлари ва қўшимча қисмларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр экани билдирилди.

миср, ўзбекистон-миср

Orascom Construction Ўзбекистонда индустриал парк яратган ҳолда унинг ҳудудида лок-бўёқ маҳсулотлари ва қурилиш материаллари учун кимёвий моддалар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, шунингдек, 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қуришдан манфаатдор экани қайд этилди.