Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Хусусан, Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимиларига тайинланди. Аҳадбек Ҳайдаров 2019 йилда молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Баҳром Шарипов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. У 2017 йилдан 2022 йилгача «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

тайинлов, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: «Ўзбекипаксаноат»

Иброҳим Эргашев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори лавозимига тайинланди. У 2016−2017 йилларда «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма мажмуасини бошқарган. 2017 йилнинг декабрида Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.

тайинлов, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: «Ўзэкспомарказ»

Ҳусниддин Каримов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. У бунгача вазирлик ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият юритган. Унгача Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўринбосари ва Республика саримсоқпиёзчилар уюшмаси раиси лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Аброл Вахабов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар бош вазир маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
тайинлов, қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: agro.uz