Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Opel Astra ва Matiz автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унда Matiz`даги йўловчи вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ ахборот хизмати инспектори Турсунбай Ўтемуратов хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 09 февраль куни соат тахминан 16:01 да Беруний тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 халқаро аҳамиятига молик Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлининг 639−640 кмда 1992 йил туғилган Тожикистон фуқароси Б.Р. бошқарувидаги Opel Astra ва 1999 йил туғилган Д.А. бошқарувидаги Matiz ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.

йтҳ, қорақалпоғистон

Оқибатда иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳатини олиб, туман касалхонасига ётқизилган. 1972 йил туғилган Matiz йўловчиси эса олган жароҳатлари сабаб вафот этган.

Ҳолат бўйича Беруний тумани ИИБ қошидаги тергов бўлими томонидан тергов суруштирув ишлари олиб борилмоқда.