Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Унинг лавозимга сайланиши қўмитада федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 сентябрдаги фармони билан Пўлат Раззакович Бобожонов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланган.

Пўлат Бобожонов (1961 йилда туғилган) 2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келган. 2011 йилда бир муддат ҳокимнинг биринчи ўринбосари, унгача эса — Бухоро вилояти прокурори бўлган. 2006−2011 йилларда Жиззах вилояти прокурори бўлиб ишлаган.

2005−2006 йилларда Бош прокуратуранинг Солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш департаменти бошлиғи, 2000−2005 йилларда эса Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари бўлган.

Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбари лавозимига 2017 йил бошидан буён вазир бўлиб ишлаб келаётган Абдусалом Азизов ўрнига тайинланган.