ОАВ Истанбулдаги эҳтимолий зилзила оқибатларини баҳолади

Мутахассислар Истанбулда кутаётган зилзила Туркиянинг мамлакат жануби-шарқидаги фалокат пайтида қайд этган йўқотишларидан ошиб кетади ва ҳалокатли ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келади, деб ёзади жума куни Hürriyet газетаси.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Туркиядаги бир қатор сейсмологлар яқинда Истанбулда даҳшатли зилзила бўлишини башорат қилишган. Олимларнинг таъкидлашича, метропол Анадолу ва Евроосиё тектоник плиталарининг туташган жойида, Мармара денгизи остидан ўтадиган Шимолий Анадолу ёриғининг 15−20 километр жанубида жойлашган. Бу сейсмик хавфни олдиндан белгилаб беради.

«Мутахассисларнинг фикрича, кутилаётган Истанбул зилзиласи олиб келадиган вайронагарчилик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатлар бўйича Қаҳрамонмарашдаги йўқотишларимиздан ҳам ошиб кетади. Бошқача айтганда, Қаҳраманмарашдаги зилзила деярли Истанбул зилзиласининг репетициясидир», — деб ёзади газета.


Индонезия 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Индонезиянинг Туала шаҳридан 130 км жануби-ғарбда жума куни 09:37 да 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Синьуа АҚШ Геология хизматига таяниб хабар берди.

Манба 38,615 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпицентри координаталари 6,5986 даража жанубий кенглик ва 132,0763 даража шарқий узунликдаги нуқтада жойлашган.


Янги Зеландиядаги сув тошқини қурбонлари сони 9 кишига етди

Янги Зеландияда «Габриэл» циклони қурбонлари сони 9 кишига етди, деб хабар бермоқда New Zealand Herald.

Аввалроқ беш киши ҳалок бўлгани ва 3,5 мингдан ортиқ киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган эди. Охирги маълумотларга кўра, 4,5 минг киши билан алоқа ўрнатиб бўлмайди.

Шимолий оролдаги Хокс-Бей кўрфази ҳудудида 37 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолмоқда, улардан 31,5 мингдан ортиғи Нейпир шаҳрида.


Европа Иттифоқи Россиянинг 21,5 млрд евролик активларини музлатиб қўйди

ЕИ бугун Россия ташкилотлари ва жисмоний шахсларининг 21,5 млрд евролик активларини музлатиб қўйди, РФ Марказий банки активлари устида ишлашни давом эттирмоқда, дея маълум қилди Европа комиссари Дидье Рейндерс.

«Айни пайтда биз санкциялар рўйхатидаги олигархлар ва ташкилотларнинг 21,5 млрд евролик активларини музлатиб қўйишга муваффақ бўлдик. РФ Марказий банки активлари устида ишлашни давом эттирмоқдамиз, айрим активлар ва битимлар, жумладан Euroclear орқали музлатиб қўйилди», — деди у.


Финляндия парламенти 28 февраль куни НАТОга аъзоликни ратификация қилмоқчи

Финляндия парламенти 28 февралда парламент танаффусига чиқишдан олдин мамлакатнинг Шимолий Атлантика альянсига аризасини ратификация қилиш бўйича овоз беради, дея хабар қилди РИА Новости мамлакат парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Юсси Халла-ахога таяниб.

«Дастлабки режага кўра, ҳисобот келаси ҳафта парламент ялпи мажлисида тақдим этилади ва у бўйича овоз бериш 28 февраль куни бўлиб ўтади», — деди Юсси Халла-ахо.

Жума куни эълон қилинган қўмита ҳисоботида мамлакатнинг НАТОга киришни қўллаб-қувватлаши акс этган.


Европада газ нархи минг куб метр учун 550 доллардан пастга тушди

Лондоннинг ICE биржаси маълумотларига кўра, жума куни бўлиб ўтган ким ошди савдосида газ нархи 5 фоиздан кўпроқ йўқотиб, 2021 йил 26 августдан бери биринчи марта ҳар минг куб метр учун 550 доллардан пастга тушди.

Биржа нархлари 2022 йил охиридан буён барқарор пасайганини кўрсатди. Мутахассисларнинг қайд этишича, Европа биржасида газ нархи иссиқ об-ҳаво ва кучли шамол (шамол станциялари электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтирган), шунингдек, ЕИдаги ер ости газ омборларида етарли миқдорда газ захиралари туфайли пасаймоқда.


АҚШнинг Техас штатидаги савдо марказида тасодифий муштлашув отишмага айланиб кетди

АҚШнинг Техас штатидаги йирик чегара шаҳри Эл-Пасо шаҳридаги савдо марказида икки гуруҳ ёшлар ўртасидаги тасодифий муштлашув отишмага айланиб кетди, дея хабар қилди SNN. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди ва уч киши яраланди.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, Cielo Vista савдо марказининг озиқ-овқат майдонида 20 ёшгача бўлган икки гуруҳ ёшлар муштлашув уюштирган. Шунда жангчилардан бири тўппончани чиқариб, ўқ узган.

Маҳаллий El Paso Times газетасига кўра, воқеа жиноий гуруҳларга алоқаси йўқлиги тахмин қилинмоқда.


Италияда кокаинни пишлоқга яширган наркодилерлар ҳибсга олинди

Италия молия гвардияси катта миқдордаги кокаинни ташиш учун пармезан пишлоғидан фойдаланган бир гуруҳ наркодилерларни фош қилди, дея хабар берди РИА Новости.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Бир неча операциялар давомида жиноятчиларга 20 млн евро фойда келтириши мумкин бўлган 125 кг кокаин мусодара қилинди.

Тергов натижасида 10 киши ҳибсга олинган, улардан 7 нафари тергов изоляторига жойлаштирилган. Гуруҳ раҳбари 37 ёшли Албания фуқароси бўлган.


Хитойда ота ёмон баҳо олгани учун ўғлини самурай қиличи билан ўлдирди

Хитойда ота ўзининг 13 ёшли ўғлини мактабдаги ёмон ўқигани туфайли самурай қиличи билан ўлдирди, деб ёзади South China Morning Post суд маълумотларига таяниб.

Хабарда айтилишича, ота ўзининг ўсмир ўғлини яхшироқ ўқишга ундамоқчи бўлган, бироқ тасодифан уни пичоқлаб қўйган. Ушбу қилмиши учун у 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳодиса Цзюньмин ўғлининг ўқитувчиси билан суҳбатлашган онлайн учрашувдан кейин содир бўлган. Отасига ёмон кўрсаткичлар айтилган ва бола жисмоний тарбия бўйича 100 баллдан атиги 18 балл олгани айтилган. Шундан сўнг Ян Цзюньмин ўғлини «жуда дангасаликда ва етарлича ўқимаганликда» айблаган.


Флорида штатидаги пластмасса омборида ёнғин чиқди

АҚШнинг Флорида штатида пластмасса омборида катта ёнғин чиқди. 80 нафар ўт ўчирувчи ёнғинга қарши бир неча соат давомида курашди.

Ёнғин майдони 21 минг квадрат метрга етди ва қора ўткир тутун булутлари осмонга кўтарилди. Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, омбор яқинида жойлашган пропан бочкалари ҳақида ҳам хабар берди. Бу вақт давомида маҳаллий аҳолига уйларини тарк этиш тақиқланган.