Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ҳовлилардан бирида 55 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Captiva кроссоверини орқага ҳаракатлантираётиб, икки ёшли болани босиб кетди. Натижада бола олган тан жароҳатлари туфайли оламдан ўтди.

Ҳодиса 14 февраль куни соат 16:00 атрофида Белтепа маҳалласида содир бўлган, деб хабар берди пойтахт ИИБ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.