Тошкентнинг Янгихаёт тумани «Янги турмуш» маҳалласида Megapolic Building компанияси томонидан 2021 йилда фойдаланишга топширилган янги турар жой биносининг томида ноқонуний қурилиш аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ноқонуний қурилиш

Эълон қилинган фотосуратларда бир нечта ойнаси бор, томи профнастилдан қилинган пишиқ ғиштли қурилишни кўриш мумкин.

Хабарда қайд этилишича, мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтармаган.

ноқонуний қурилиш

Айни дақиқаларда мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Мулкдорлар кўрсатмаларга амал қилмаган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилади.