Қозоғистондан олиб келинган қалбаки пулларни сотаётган шахслар қўлга олинди, дея хабар берди Давлат хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Текширувда Муборак туманида яшовчи, 1952 йили туғилган, муқаддам судланган Ш. Э. қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 миллион сўмга сотаётган вақтида далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу шахс мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи, 1964 йили туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Т.Х.дан олгани аниқланди ва у ҳам қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.