«Свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик жинояти сифатида белгиланиши мумкин

Президент қарорига асосан «свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланишни ўғрилик жинояти сифатида белгилаш кутилмоқда, ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли қонунни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Ўзэнергоинспекцияга ушбу ресурслардан ноқонуний фойдаланган мансабдорларга жазо қўллаш ваколати берилмоқда.

Электр ва газ тармоқларида юклама ошганда, янги истеъмолчиларга уланиш тақиқланади

Президент қарорига кўра, эндиликда электр ва газ тармоқларида юклама ошган тақдирда, янги истеъмолчиларга уланиш тақиқланади. Бундан ташқари, соҳадаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан тузилган далолатномалар электрон шаклда расмийлаштирилади.

Тошкент вилоятида аёл 4 эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда

28 декабрь куни Бўстонлиқда аёл маҳалладошлари томонидан зўравонликка учрагани айтилмоқда. У 2023 йил 10 февраль куни Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказига олиб келинган. Ҳолат юзасидан 25−27 ёшли 4 нафар гумонланувчига нисбатан 2 та модда билан жиноят иши қўзғатилди.

Қуйи Чирчиқдаги боғчада хотинини калтаклаб, эртасига уни ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Суд 2022 йилнинг ёзида болалар боғчасида ўз хотинини болаларнинг кўз ўнгида калтаклаган, эртасига уни ўлдирган эркакни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Марҳума аёлнинг отаси эса суддан умрбод қамоқ жазосини талаб қилган.

Ўзбекистонда Onix автомобилини серияли тарзда ишлаб чиқариш бошланди

UzAuto Motors Chevrolet Onix автомобилини серияли тарзда ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилди. Шунингдек, Chevrolet Onix Premium ҳам тақдим этилди. Унда климат контроль, люк, орқа ўриндиқ иситиш тизими каби қулайликлар бўлади.

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул ундираётгани айтилмоқда

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида қўшни давлат чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул талаб қилмоқда, пули йўқлигини айтганларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ҳам қайд этиляпти, деб хабар бермоқда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов.

Қозоғистон билан чегарадаги иккита назорат-ўтказиш пункти иши вақтинча тўхтатилди

«Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона постлари 15 февралдан Қозоғистон томонининг реконструкция ишларини олиб бориши муносабати билан пиёдалар, автобус ва автомашиналар ҳаракати учун ишини тўхтатди.

Собиқ АКТ вазири бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосар бўлди

Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.

Камолиддин Набиев «Махсустранс» корхонасига қайта раҳбар бўлди

Пойтахтнинг янги ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов «Махсустранс» ДУК раҳбари Абдужамил Абдуваҳобовни ўз аризасига кўра ишдан олди. 2018 йилда мазкур лавозимдан кетган Камолиддин Набиев ташкилотга қайта раҳбар бўлди.

Табиат ресурслари вазирлиги: Тошкентдаги ҳаво сифати саломатлик учун хавфли эмас

«Тошкент шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди», — деди Табиат ресурслари вазирлиги вакили. Ҳаво сифати ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилиши ҳақида хабар эълон қилинганидан сўнг тадқиқот ўтказилган.

Мактаб таълими вазирлиги президент фармони лойиҳасига эътироз билдирди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги президент фармони лойиҳасида келтирилган бандлар бўйича эътироз билдирди. Лойиҳада вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликларга ўтказилиши қайд этилганди. «Хавотирга ўрин йўқ, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган», дейилди баёнотда.

Ўзбекистонда давлат боғчалари кўп қаватли уйларда ташкил этилиши мумкин

2023 йилги давлат дастурига кўра, янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Электр, нефть ва газдан фойдаланишни назорат қилувчи инспекция ташкил этилди

Энергетика вазирлиги ҳузурида Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) ташкил этилди. Шунингдек, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишни назорат қилувчи бош прокурор ўринбосари лавозими жорий қилинди.

Таълим муассасаларида контракт тўлови муддати 15 мартгача узайтирилди

Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумларда контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Бири президент, бошқаси иқтисодчи бўлмоқчи». Саратон билан курашаётган болалар

Халқаро саратонга чалинган болалар куни муносабати билан «Газета.uz» бу хасталикдан даволанаётган болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. «Бошида «яхши юрибди-ку», дея эътибор бермагандим», деб афсусланади улар. Умиди сўнмаган. Айни дамда, бу синов ҳаётга қарашларини ҳам ўзгартирганини тан олади.

Мактаб дарсликлари: «илғор тажрибалар» изидан

Ўзбекистон мактабларида Миллий ўқув дастури ва унинг асосида яратилган дарсликларни жорий қилиш давом эттириладими ёки янги дарсликлар билан янги дастур қабул қилинадими? Таълим соҳаси эксперти, колумнист Комил Жалилов 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасини таҳлил қилади.