Самарқанд, Хоразм ва Фарғона вилоятларида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлди, дея хабар берилди ЙҲХХнинг «Ҳафта давомида» кўрсатувида.

2023 йил 2 февраль куни соат 9:00 ларда Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1054-километрида ҳайдовчи Lada автомобилини бошқариб келиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилининг чап орқа қисмига урилган.

Шу туфайли руль бошқарувини йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган.

Оқибатда Lada автомобилидаги йўловчи олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этган. ЙТҲга енгил автомобиль тезликни меъёридан оширгани субъектив сабаб, йўлнинг намлиги эса объектив сабаб бўлган.

йтҳ

2023 йил 3 февраль куни соат 2:30 ларда Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани «Ал Хоразмий» маҳалласи Мустақиллик кўчасида Nexia руль бошқарувини йўқотиб, йўнинг ўнг томон чеккасида турган Damas автомобилига урилган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси олган жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.

2023 йил 6 февраль куни соат 11:15 ларда Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 324-километрида хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti йўлнинг белгиланган ойидан орқа қайираётган юк машинасига бориб урилган. Унинг орқасидан эса оралиқ масофани сақламаган Cobalt тўқнашган.

йтҳ

Оқибатда Lacetti автомобилининг 32 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида, йўловчиси эса шифохонада вафот этган.