9 февраль куни соат 22:30 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Lacetti каналга тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Туманнинг Алишер Навоий маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи йўл ёқасидаги каналга тушиб кетган автоуловни қидирув-қутқарув ишларига Олмалиқ ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган. Улар ва туман патруль пост хизмати ходимлари машинани хавфсиз жойга олиб чиқиб, амалий ёрдам кўрсатган.

Lacetti хайдовчиси ноқулай об-ҳаво ва йўллардаги музламалар сабабли бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетганини маълум қилган. Воқеа оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.