2022 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ипотека кредитлари қолдиғи 46,4 трлн сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 29,6 фоизга (10,6 трлн сўм) ўсди, дейилади Марказий банк таҳлили.

Банклар томонидан аҳолига берилган (70 913, 2021 йилда 59 570 нафарни ташкил этган) ипотека кредитлари ҳажми ўтган йили 46,9 фоизга ошиб, 14,4 мрлн сўмни ташкил этган бўлса, шундан 4,3 трлн сўми Тошкент шаҳрига тўғри келди.

Ипотека кредитларини бериш асосан — 10,4 трлн сўм давлат, яъни Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Банклар ипотека кредитларига ҳам фаол сармоя киритишни бошладилар — 3,79 трлн сўм (ўсиш 4,4 баробар). Кредитларнинг кичик қисми — 167 млрд сўм эса Ипотека кредитлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилди.

Натижада давлат томонидан молиялаштириладиган кредитлар улуши 2021 йилдаги 92,1 фоиздан 73,7 фоизга қисқарди, банклар томонидан молиялаштирилаётганлар эса 9 фоиздан 26,3 фоизга ошди.

Давлат дастури доирасида жами 8,5 трлн сўм (+75,4 фоиз) ажратилди. Шундан 4,26 трлн сўми — 1−2 хонали квартира сотиб олишга, 3,18 ирлн сўми — 3 ва ундан ортиқ хонали уй-жой сотиб олишга, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойлар сотиб олиш учун давлат маблағларига бўлган талаб кескин ошди — 320 млрд сўмдан 1,06 трлн сўмгача.

Янги уйдан квартира сотиб олиш учун 53 028 нафар фуқаро 10,78 трлн сўмга (75 фоиз) ипотека кредити олди, яна 17 минг 885 нафар фуқарога иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой сотиб олиш учун 3,59 трлн сўм ажратилди.

2022 йилда нотариуслар томонидан тасдиқланган уй-жой олди-сотди шартномаларининг умумий сони 250,3 мингтани (+9,3%) ташкил этди, шундан 70,9 мингтаси (+19%) ёки умумий шартномаларнинг 28 фоизи ипотека кредитлари ҳисобидан молиялаштирилди. Шу билан бирга, бу 2020 йилдагига нисбатан паст, ўша йили ипотека кредити билан сотиб олинган уй-жойлар улуши 39 фоизни (77,3 минг) ташкил қилган.

Ипотека кредитлари қолдиғи 1 январь ҳолатига 46,4 трлн сўмга етди. Ушбу сумманинг 26,2 фоизи «Ипотека-банк» (12,2 трлн), кейинги ўринларда «Қишлоқ қурилиш банк» — 21,4 фоиз (10 трлн), Ўзмиллийбанк — 15,8 фоиз (7,3 трлн), «Ўзсаноатқурилишбанк» — 7,9 фоиз (3,7 трлн), Халқ банки — 73 фоизни (3,4 трлн) ва «Асакабанк» 7% (3,2 трлн) ташкил этади. Бошқа банкларнинг улуши 14,4 фоиздан (6,7 трлн) иборат бўлди.

1 январь ҳолатига ипотека кредити қолдиғи таркибида 15 йилгача ажратилган ипотека кредитларининг улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоиз бандга камайиб, 18,8 фоизни ташкил этган бўлса, 20 йилгача ажратилган кредитларнинг улуши 68,3 фоиздан 73,4 фоизгача ошди. Мазкур ўсиш тенденцияси бевосита сўнгги йилларда «Янги тартиб» доирасида аҳолига 20 йил муддатгача ажратилаётган ипотека кредитлари салмоғининг муттасил ўсиб
бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин.

ипотека бозори, ипотека кредити, марказий банк

Ҳудудлар кесими бўйича таҳлил қилинганда, 2023 йил 1 январь ҳолатига ажратилган ипотека кредитларининг 60 фоизи 5 та ҳудудлар ҳиссасига тўғри келиб, бунда 29,9 фоизи (4 302,5 млрд. сўм) Тошкент шаҳри, 8,2 фоизи (1 178,9 млрд. сўм) Самарқанд, 8 фоизи (1 149,4 млрд. сўм) Фарғона, 7,4 фоизи (1 066,2 млрд. сўм) Андижон ва 6,4 фоизи (919,1 млрд. сўм) Навоий вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга ажратилган.
ипотека бозори, ипотека кредити, марказий банк

Ҳудудларда ажратилган ипотека кредитлари миқдорига уй-жойларнинг ўртача нархи бевосита боғлиқ бўлиб, 2022 йил декабрь ойида квартираларнинг 1 км. кв. учун юқори нархлари Тошкент шаҳрида (10 млн сўм), Самарқандда (8,7 млн сўм) ва Тошкент вилоятида (6 млн. сўм) нисбатан паст нархлар эса Хоразм (3,6 млн сўм), Жиззах (2,9 млн сўм), Сирдарё (4 млн сўм) вилоятларида кузатилди.

400 млн. сўмдан юқори ҳажмда ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитлари (14,4 трлн. сўм) таркибидаги улуши 9,1 фоизни (ўтган йилга нисбатан 4,7 фоиз бандга ошган), 300−400 млн сўмгача 5,3 фоизни (+3,7 фоиз), 200−300 млн сўмгача 6,5 фоизни (+5,1 фоиз) ташкил этиши кузатилди.

Асосий харидорлар 31−50 ёшдагилар (70%), шунингдек, 18−30 ёшлилар (21%).

Аввалроқ Марказий банк 2023 йилда Ўзбекистонда ипотека кредитлашнинг юқори ўсиш суръатларини кутаётгани ҳақида хабар берилган эди. Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига кўра, ўтган йиллардаги ипотека кредитларига бўлган талабнинг қониқмагани асосий омил бўлмоқда.