Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Элчи билан суҳбатда у турк халқига ҳамдардлик билдирди ва мамлакат барча зарур ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.

Давлат қуёш панели ўрнатган тадбиркорлардан электрни кафолатли сотиб олади — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтказган йиғилишда аҳоли ўз хонадонида қуёш панелини ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ энергияни тармоққа сотишни таклиф қилди. Бунда аҳоли сотган электр энергиясининг ҳар бир киловатти учун минг сўмдан берилади.

Тошкентдаги ҳаво сифати аҳоли саломатлигига йилига 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади

Ҳаво сифатининг ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилади. Тошкент дунёнинг ифлосланган ҳавоси саломатликка энг кўп таъсир кўрсатадиган 20 та йирик шаҳарлар орасида Жакарта ва Олмаота ўртасида 16-ўринни эгаллади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги январнинг биринчи ярмидаги давлат бюджети тақчиллигига изоҳ берди

Январнинг биринчи ярмида давлат бюджети дефицитининг 5,5 трлн сўмга етиши совуқдан жабр кўрган 30 минг тадбиркорнинг солиқ қарздорлиги ўсиши ҳамда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг молиялаштирилиши билан изоҳланди. Умуман олганда, январда даромадлар ошди, дея қайд этди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Қўйлиқ бозоридан Food City`гача бепул автобус қатнови йўлга қўйилади

Food City савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Шунингдек, айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати ҳам Food City автошоҳбекатигача узайтирилади.

Коллеж ва техникумларга қабул бир йилда икки марта бўлиши мумкин

Давлат дастури лойиҳасида коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилиши белгиланган.

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун $150 млн кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 150 млн доллар миқдоридаги янги кредит ажратди. Бу маблағ фискал хавф ва давлат қарзини бошқаришни кучайтириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кенгайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш, аудит тизимлари самарадорлигини оширишга қаратилган.

Тошкент аэропортида 2 та кутиб олиш ҳудуди ташкил этилади

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олувчилар учун 2 та ҳудуд қурилади — бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси — кетиш ва келиш заллари оралиғидаги P2 автотураргоҳида.

Тошкент ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

Чилонзор, Сергели ва Хўжаобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаган ва сотган шахслар ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Қашқадарёдаги темир йўлда тупроқ кўчкиси содир бўлди

Чашма-Оқработ станциялари оралиғида тупроқ кўчкиси содир бўлди. Шу сабабли 80/79-сонли Тошкент-Термиз-Тошкент ва 682/681-сонли Қумқўрғон-Сариосиё-Қумқўрғон йўналишларидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда жами 51 кишини вайроналар остидан чиқариб олди

Туркияга кетган Ўзбекистон ФВВ ходимлари қутқарув ишлари бошлангандан буён 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди. Жараён давом этмоқда.

Сиань-Тошкент-Сиань тўғридан-тўғри рейси йўлга қўйилади

Хитой авиакомпанияси Сиандан Тошкентга авиапарвозларни 10 февралдан тикламоқда. Рейслар 2020 йилда пандемия сабабли тўхтаб қолганди.

Фото: Туркияга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамининг янги партияси етиб борди

эЎзбекистондан Туркиянинг Газиантеп шаҳрига учинчи самолётда гуманитар ёрдам, қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари ҳамда кинологлар (хизмат итлари билан) етиб борди.

Нукус воқеалари бўйича 3 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими қамоққа олинди

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими июль ойида содир бўлган Нукус воқеаларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганликда айбланди. Бош прокуратурага кўра, улар қамоққа олинди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Қўлланма: Зилзила бўлаётганида нима қилиш ва нима қилмаслик керак?

Туркияда юз берган зилзила оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса дунёнинг бошқа нуқталарида ҳам зилзила ва у содир бўлаётганида қандай ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақидаги маълумотларга бўлган қизиқишни оширди. Ушбу мақола — айнан зилзила вақти қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида.