Самарқанд шаҳри атрофида жойлашган автомобилларга газ куйиш шаҳобчаларидан бири яқинига келиб, учиб кета олмаган тасқара қушига ёрдам берилди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳри яқинидаги АГТКШга тасқара қуши учиб келган ва қайта учиб кета олмаган. Буни кўрган шу атрофдаги одамлар эса Самарқанд шаҳри Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига мурожаат қилган.

Қуш бўлим ходимлари томонидан ветеринар кўригидан ўтказилиб, вақтинча сақлаш учун «Зарафшон» миллий табиат боғи питомнигига топширилган. Унинг қаердан келгани эса номаълум.

Эслатиб ўтамиз, тасқара Қизил китобга киритилган бўлиб, мутахассислар бу қушга «табиат санитари» деб ҳам таъриф берган.