Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган таэквондо спорт тури бўйича Fujairah Open-2023 мусобақасининг дастлабки кунида Ўзбекистон катталар терма жамоаси аъзолари 9 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Таэквондо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Турнирда 34 та давлатдан келган 405 спортчи даянга чиқди. Унда илк маротаба ўзбекистонлик спортчилар жамоаси битта мусобақада 6 та олтин медални қўлга киритди.

Олтин медаль олган спортчилар:

  • Мадинабону Маннопова (-49 кг);
  • Феруза Садикова (-67 кг);
  • Светлана Осипова (+73 кг);
  • Омонжон Отажонов (-54 кг);
  • Улуғбек Рашитов (-74 кг);
  • Никита Рафалович (-87 кг).

Кумуш медаль совриндорлари:

  • Нажмиддин Қосимхўжаев (-68 кг);
  • Озода Собиржонова (-62 кг).

Бронза медаль эгаси:

Нияз Пўлатов (-68 кг).

8 февралгача мусобақанинг навбатдаги босқичлари ўтказилиб, ўсмирлар ва болалар тоифасида совриндорлар аниқланади.