4 февраль куни Қорақалпоғистоннинг «Жаслиқ» посёлка фуқаролар йиғини (ПФЙ)да Nexia-3 ва Mersedes-Benz юк машинаси туқнашди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Маълумотларга қараганда, Nexia-3 ҳайдовчиси А-380 «Ғузор- Бухоро- Нукус- Бейнеу» автомобиль йўли билан Қўнғирот тумани «Жаслиқ» ПФЙ марказидан Қўнғирот тумани йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган. Шу йўлнинг 960 — 961-километрига келганда автотранспорт бошқарувини йўқотган.

Оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Merсedes-Benz юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Kruz.uz сайтининг маълумот беришича ҳодиса сабаб 5 киши вафот етган. Уларнинг иккитаси эркак учтаси эса аёл киши бўлган. Уларнинг ҳаммаси «Жаслиқ» посёлкасида яшаган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266- моддаси 3-бўлим «а» (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.