«Катта Лангар — жаннатмонанд жой». Ўзбекистондаги тоғ қишлоғи Ильдар Садиков фотонигоҳида
Ильдар Садиков — тошкентлик жанр ва стрит-фотосуратчилардан. У Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларига кўп саёҳат қилади ва маҳаллий аҳоли ҳаётини суратга олади. Шундай жойлардан бири — Шаҳрисабздан 70 км масофада жойлашган, ўзгармай келаётган архитектурасига бетон хавф солаётган Катта Лангар қишлоғидир.
Ильдар Садиков — тошкентлик жанр ва стрит-фотосуратчилардан. У Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларига кўп саёҳат қилади ва маҳаллий аҳоли ҳаётини суратга олади. Шундай жойлардан бири — Шаҳрисабздан 70 км масофада жойлашган, ўзгармай келаётган архитектурасига бетон хавф солаётган Катта Лангар қишлоғидир.
Тоғли ҳудудда жойлашган Катта Лангар қишлоғи ва унинг қадамжолари ўзбекистонлик ва умуман бутун дунёдан келаётган зиёратчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Қишлоққа сўфий Муҳаммад Содиқ томонидан XV асрда асос солинган. Бу ердаги тепаликларнинг бирида Марказий Осиёдаги энг қадимги масжидлардан бири жойлашган бўлиб, у ерда муқаддас Қуръоннинг сақланиб қолган энг қадимий қўлёзма нусҳаларидан бири — Катта Лангар Қуръони (Усмон Мусҳафи) узоқ вақт давомида сақланиб келган.
Ильдар Садиков Катта Лангарга биринчи марта социологлар, маданиятшунослар, фотосуратчилар ва кинематографистларни бирлаштирган экспедиция таркибида 2020 йили келган эди. Шундан сўнг у бу қишлоқда яна бир неча марта бўлди; у бу ерни ўзига хослиги, шу вақтгача ўзгармай келган меъморий қиёфаси, одамларининг очиқкўнгиллиги учун «жаннатмонанд жой» деб таърифлайди.
«Катта Лангарга келганимда, болалик хотираларим чулғаб олади», — дейди Ильдар.
реклама
реклама
Фотосуратчининг сўзларига кўра, бу ерда аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Мамлакатда туризмга берилаётган эътибор шарофати билан катталангарликлар янги имкониятларни ҳам ўзлаштирмоқда. 2022 йилнинг май ойида қишлоққа сув тортиб келишди — бунгача одамлар қудуқ сувидан фойдаланарди. Уйларда электр бор, лекин газ йўқ. Газга бўлган эҳтиёж ҳафтада бир тўлдириб бериладиган газ баллонлар билан қондирилади.
Садиков 2022 йилда Катта Лангарга икки марта — май ва октябрь ойларида сафар қилди. Бунда фотосуратчи қишлоқнинг меъморий қиёфасида юз бераётган ўзгаришларга эътибор қаратган. Табиат бетон «либос кийишни бошлаган». Эски уйларни бузиб, уларнинг ўрнига «пластик қутилар» кўтаришмоқда. Халқ «оловли» деб атайдиган қизил ер устига бетон йўллар ётқизиляпти.
Ильдар Садиков бу ўзгаришлар Катта Лангарнинг тарихий қимматини йўққа чиқаради, деб ҳисоблайди.

«Фотосуратчилар ва сайёҳларни арзон қалбаки нарсалар ёки бетон эмас, балки жойнинг архитектураси, аураси ўзига тортади. Бетон буларнинг ҳаммасини йўққа чиқариб, бузади», — дейди у.
реклама
реклама
Садиков маҳаллий аҳоли қулайликлар исташини ҳам тушунади. Аммо, унинг фикрича, қулайлик ва шинамликка эришиш йўлида ўзига хос архитектурани қурбон қилиш ярамайди.

«Бу бизнинг меросимиз ахир. Сайёҳларни нима билан ҳайрон қолдирамиз? Бетон биланми?», — деб савол қўяди фотсуратчи.

У Қашқадарё вилояти маъмуриятида «бу ақлсизликни тўхтатишга, жойнинг тарихий ўзига хослигини сақлаб қолишга ва бор нарсаларни бузмай, қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш масаласини ҳал қилиш»га журъати етадиган фаросатли амалдор топилишига умид билдирган.
Фотосуратлар муаллифи: Ильдар Садиков.
Матнни Жаҳонгир Азимов тайёрлади.
«Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг