Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин — президент

Шавкат Мирзиёев бир вақтлар ёпилган, ҳажми 2,5−3 млрд куб метр бўлган Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга тушишини маълум қилди. Иншоотнинг асосий газ сақлаш қисми Қирғизистонда, компрессорлар эса Ўзбекистон ҳудудида. Иншоотдан умумий фойдаланиш борасида музокаралар олиб борилади.

«Қизил китоб»га киритилган сақоқушни ўлдирганларга қонуний чора кўрилади — Табиат ресурслари вазирлиги

Жиззах вилояти Арнасой туманидаги кўлда «Қизил китоб»га киритилган сақоқушни тутиб, ўлдирган шахснинг маълумотлари қонуний чора кўриш учун прокуратурага юборилди. У «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Ов қилиш тўғрисида»ги қонунларни бузган.

Арнасойда Қизил китобга киритилган сақоқушни ўрдирган шахс ушланди

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган пушти сақоқушни ўлдирган эркакнинг шахси аниқланди. У бутун Ўзбекистон халқидан кечириб сўраб, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтди.

Ўзбекистон демократия рейтингида 149-ўринни эгаллади

2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон EIU «Демократия индекси»да бир поғона кўтарилиб, 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллади. Мамлакатда демократияга берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади ва бу кетма-кет уч йилдан бери ўзгаргани йўқ.

Андижонда ҳоким ёрдамчиси президентга маҳаллада 25 нафар ишсиз борлигини айтди. Улар юздан ортиқ бўлиши мумкин

Президент Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳоким ёрдамчиси билан маҳалладаги ишсизлик даражасини муҳокама қилди. Маҳалла аҳолисини иш билан таъминлаш бўйича маълумотлар айтилди, бироқ ишсизлар бўйича келтирилган рақамлар банд аҳоли сонига тўғри келмаяпти.

«Ҳаммани ларзага келтирди». Сенатор Тошкентда вафот этган 12 ёшли қиз воқеасига муносабат билдирди

Сенатор Гулнора Маруфова Янгиҳаётда мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилган 12 ёшли қиз воқеасига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, нормал ҳолатдаги одам бу қотилликни, албатта, қоралайди. «Қизчанинг ота-онасига ҳам тўзим берсин, бу жуда оғир ҳолат», — деди Маруфова.

«Яна билвосита ота-она айбдорми?». Тошкентда 12 ёшли қизнинг ўлдирилганига жамоатчилик муносабатлари

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қиз мурдаси жинсий зўрлаш белгилари билан топилгани одамларни жунбишга келтирди. Жамоатчилик бундай жиноятлар учун жазо кучайтирилиши лозим, деган фикрда. Айни вақтда, фаоллар «боланинг хавфсизлигини ота-онанинг бўйнига юклашни масъулиятсизлик» деб баҳоламоқда.

АҚШ Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига тушган 10 нафар шахс рўйхатида Ўзбекистон фуқароси Макс Пифлакс ҳам бор. У «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш бўйича чекловлардан қочаётган» шахс сифатида қайд этилган.

ДХХ Самарқандда 10 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Самарқандда фуқаро 2 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Унинг хонадони текширилганда яна 8 кг шундай модда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Uzbekistan Airways Россияга парвозлар сонини кўпайтирмоқда

Uzbekistan Airways Express 26 мартдан Тошкент-Омск, 28 мартдан Тошкент-Нижний Новгород, 27 мартдан Наманган-Оренбург ҳамда 31 мартдан Наманган-Нижневартовск йўналиши бўйича янги қатновларни йўлга қўяди.

Ўзбекистонда ўтган йили қарийб 70 млн долларлик электромобиль импорт қилинган

Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан 69,8 миллион АҚШ доллари эвазига 2180 дона электромобиль олиб келинган. Импорт 2021 йилгига нисбатан 1371 тага ошган.

Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёноти текширилиши керак — HRW

Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовнинг ҳибсда қийноққа солингани ҳақидаги даъволари текширилиши кераклигини билдирди. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, шунингдек, «ҳуқуқ-тартибот органлари асоссиз ўқотар қуролдан фойдалангани учун» ҳануз ҳеч ким жазоланмаганини эслатиб ўтди.

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳума — Нурзада Утамбетова

«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган яна бир инсоннинг шахсига аниқлик киритди. У Нурзада Утамбетова бўлиб, узоқ йиллар «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниясининг Қорақалпоғистондаги филиалида фаолият юритган ва нафақага чиққан бўлган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Голландия чўққилари: Нодирбек Абдусатторов Вейк-ан Зееда ажойиб натижага қандай эришди?

Ҳамма Нодирбек Абдусатторовнинг Голландиядаги ўйини ҳақида гапирди: жаҳон чемпиони устидан қозонилган ғалабадан хурсанд бўлишди, мусобақадаги пешқадамликни кузатишди, финалдаги омадсизликни бир бошдан ўтказишди. Шахмат бўйича мураббий Георгий Шванов шахматчимизнинг натижаси ҳақида фикр юритади.