23 январь куни республиканинг барча умумтаълим мактабларида ўқиш жараёнлари бошланди, хусусан, 717 тасида масофавий шаклда олиб борилмоқда, дея хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни дамда 10 104 та мактабдан 9387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда, синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган мактабларда эса ўқув жараёнлари вақтинча масофавий шаклда бошланди.

Вазирлик тегишли идоралар, ҳудудий ҳокимликлар, коммунал хизмати ташкилотлари билан биргаликда таълим муассасаларида ўқиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан зарур чораларни кўриб, босқичма-босқич масофавий таълим шаклида бўлган мактабларни ҳам анъанавий шаклга ўтказиш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Қуйидаги ҳаволалар орқали ҳудудлар кесимида ўқув жараёнлари масофавий ҳамда анъанавий шаклда ташкил этилган мактаблар рўйхати билан танишиш мумкин:

Бундан аввал, Санитария-эпидемиология хизмати таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати +16 даражадан паст бўлмаслиги кераклигини маълум қилганди.