Ўзбекистонда UzAuto Motors компанияси автомобилларининг нархи тушади. Бу ҳақда автомобиль ишлаб чиқарувчиси матбуот хизмати хабар қилди.

2023 йил январдан ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан компания харидорларга автомобиль нархи пасайтиради.

«Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади», — дейилади хабарда.

Харидорлар шартнома бўйича автомобиль нархининг қанчага пасайгани ҳақида маълумот олиш учун ўз дилерлик марказига мурожаат қилишлари лозим.

UzAuto Motors2 матбуот хизматининг таъкидлашича, шартнома тузган ва шартномага мувофиқ бир ҳафта ичида аванс тўловини амалга оширган (муддат Янги йил байрамлари муносабати билан узайтирилиши мумкин) харидорларга ҚҚС суммасидан чегирма берилади.

17 январдан UzAuto Motors аввалроқ тузилган шартномалар бўйича мижозларга автомобиллар беришни тиклагани ҳақида хабар қилинган эди. Бироқ компания шартномаларни бериш қайта тикланганидан кейин эҳтимолий нарх ошиши бўйича изоҳ бергани йўқ.