Тошкентда 2018 йил қишида шаҳар ИИББ ташаббуси билан уйсиз одамлар учун Ўзбекистондаги биринчи бошпана очилган эди. Ўшанда кўчада ўлар даражада музлаб қолиш хавфи билан ёнма-ён яшаётган одамлар иссиқ жой ва овқатга эга бўлган эди.

2023 йил январидаги аномал совуқларнинг биринчи кунида «Газета.uz» мухбирлари Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги «Меҳр-саховат уйи» марказида бўлди ҳамда бошпанада аёзли кунларда одамларнинг кўпайишига қандай тайёргарлик кўрилгани ва марказ яна нималарга муҳтожлиги билан танишди.

Агар кўчада уйсиз одамларни кўриб қолсангиз, у ҳолда куну-тун ишлайдиган 71−206−49−14 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки энг яқин ИИБ бўлимига ёхуд 102 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Марказ манзили: Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 3-уй.

Видео