Энергетика вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ (Прокуратура ва Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда) табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туманида назорат тадбирлари ўтказилди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, 10 январь куни соат 02:10 лар атрофида ишчи гуруҳ томонидан тумандаги «Ўзар» МФЙда жойлашган Barhayot plyus МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳудудда жойлашган «Metan trans servis» МЧЖ ҳамда «Barhayot plyus» МЧЖга қарашли АГТКШларнинг газ ҳисоблагичлари белгиланган тартибга зид равишда ўрнатилганлиги маълум бўлди.

газ заправка, энергетика вазирлиги

Мазкур шохобчаларнинг газ ҳисоблаш ускуналари экспертизадан ўтказилганда, ушбу ускуналар фойдаланишга яроқсиз деб топилди ва охирги назорат кунидан бугунги кунга қадар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Натижада юқорида номлари саналган ташкилотларга 300 млн сўмдан (жами 600 млн сўм) қўшимча табиий газ ҳисобланди.

Шу билан бирга, «Barhayot plyus» МЧЖда 31 млн сўм ҳамда «Metan trans servis» МЧЖда 80 млн сўм (жами 111 млн сўм) электр энергияси учун қарздорлиги аниқланди.

Мазкур газ тўлдириш компрессор шохобчалар табиий газ тармоғидан узилгани маълум қилинди.