Наманган вилояти Чуст туманида 8 ёшли бола вафот этди, дея хабар бермоқда вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

8 январь куни соат 11:20 ларда туманнинг «Ёрқишлоқ» МФЙдаги хонадонларнинг биридан 2014 йил ва 2019 йилда туғилган ўғил болалар соғлиғи ёмонлашгани сабабли туман тиббиёт ходимлари томонидан шифохонага олиб келинган. 8 ёшли болага туман тиббиёт бирлашмасида биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган.

Хабарга кўра, ўлим сабаби аниқланмоқда. Якуний хулоса суд мед тиббий экспертизасидан сўнг берилади.

Ҳозирда содир бўлган холат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар хонадонингизни иситиш мақсадида газ, электр, кўмир, ўтин ва бошқа ёқилғилардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг», — дейилади хабарда.