Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган ёш болалар Gentra автомобилининг олд қисмини ёқиб юборгани тасвирланган видеохабар юзасидан маълумот берди.

21 декабрь куни Қўқон шаҳар 33-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчилари вояга етмаган М. У., А.У. ҳамда А.Б. шаҳарнинг Навоий мавзесидаги савдо дўкони олдида ўзларида бўлган гугурт чўпини ёқиб, шу ерда турган Gentra автомашинанинг олд қисмига қистириб кетишган. Оқибатда автомашинада ёнғин чиқиб, моддий зарар етказилган.

Шундай бўлсада, автомашина эгаси фуқаро Д.С. ички ишлар органларига бу ҳақида мурожаат қилмагани аниқланди.

Мазкур ҳолат Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйҳатга олиниб, вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари М.Ю., А. Й. ва И.А.га нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Автомашинага етказилган моддий зарар қопланди.