Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида Cobalt ва Nexia-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 4Р-176 Нукус-Чимбай-Тахтакўпир автомобиль йўлининг 22−23-км оралиғида Cobalt йўлнинг қарама қарши томонига ўтиб кетиб Nexia-2 билан тўқнашди.

Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси жароҳат олиб вафот этган. Nexia-2 йўловчиси ва Cobalt ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Кегейли тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда.