Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлигига Патриарх Кириллнинг мурожаатини инобатга олган ҳолда Украинадаги томонлар ўртасидаги барча жанговар тўқнашувлар чизиғи бўйлаб 6 январь соат 12:00 дан 7 январь 24:00 гача ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни топширди.

«Жанговар ҳаракатлар ҳудудларида православликни тан олган кўплаб фуқаролар истиқомат қилаётганига асосланиб, биз Украина томонини ўт очишни тўхтатишни эълон қилишга ва уларга Рождество арафасида, шунингдек, Исо Масиҳ туғилган куни байрамларида қатнашиш имкониятини беришга чақирамиз», — дейилади Кремль матбуот хизмати тарқатган пресс-релизда.