9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россиянинг Европа қисмидаги шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати директори Шерзод Хабибуллаев ўзининг Facebook сахифасида.

9−11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

10−15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари −12…−17 даражагача, кундуз кунлари −5…−8 даражача, шимолда кечалари −17…−22 даражагача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда −25…−27 даражагача, кундуз кунлари −7…−10 даражаача, жанубда ва Фарғона водийсида эса кечалари −5…−10 даражагача, кундуз кунлари −2…−5 даражагача пасаяди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.