Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати Мексика-АҚШ чегараси орқали Қўшма Штатлар ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилаётгани ҳақида маълум қилиб, ўзбекистонликларни огоҳлантирди.

«АҚШ элчихонаси ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган», — дейилади хабарда.

Консуллик мигрантларни АҚШга хавф-хатарлар остида ноқонуний тарзда миграция қилишдан кўра ҳудудга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишларига чорлади.