Ҳар йили дунё бўйлаб жуда кўплаб янги китоблар нашрдан чиқади. Worldometer сайти маълумотларига кўра, 2022 йилда жами 2,8 миллионга яқин китоб босиб чиқарилган. The New York Times, The Economist, Time каби нашрлар ва Amazon, Goodreads каби сервислар ҳар йили шу йилнинг ўзида чиққан энг яхши китоблар рейтингини эълон қилади. «Газета.uz» 2022 йилда чиққан ва дунё бўйлаб кўпчиликнинг диққатига сазовор бўлган китоблар рейтингларини эътиборингизга ҳавола этади.

The New York Times: 2022 йилнинг энг яхши 10 та китоби

The New York Times нашри томонидан анъанавий тарзда эълон қилинадиган топ-10`ликнинг 2022 йилги талқинидан ҳам бадиий, ҳам илмий-оммабоп китоблар жой олган.

  • «The Candy House», Jennifer Egan

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Асар муаллифи 2010 йилда «A Visit from the Goon Squad» номли асари учун Пулитцер мукофотини қўлга киритган. «The Candy House», яъни «Қандли уй» китоби айнан ўша асарнинг давоми ҳисобланади. Бироқ ушбу китобни ўқишингиз учун олдингисини ўқиш талаб этилмайди, асарлар ўртасида тушунмай қоладиган даражадаги боғлиқликлар йўқ. Ушбу асарда антиутопия белгиларини кузатиш мумкин. Ундаги асосий қаҳрамонлар ўз дунёсини яратади: у ерда инсонлар хотиралар банкидан фойдаланиш ва уларни валюта сифатида қўллаш имкониятига эга.

  • «Checkout 19», Claire-Louise Bennett

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

«Checkout 19» романи Лондоннинг камбағал, ишчилар яшайдиган ҳудудида ўсиб улғайган ва ўқишни жуда яхши кўрадиган қиз ҳақида ҳикоя қилади. Китоблар унга ёлғизликдан халос бўлишга ёрдам беради ва унинг тасаввурида бутунлай янги оламларни яратади. The New York Times муҳаррирлари бу китобни экспериментал ва ҳатто бироз сюрреалистик, аммо ўқувчига завқ улашувчи китоб деб баҳолади.

  • «Demon Copperhead», Barbara Kingsolver

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу муаллифнинг китоблари доимий тарзда The New York Times топларидан жой олиб келади. Ушбу китоб Чарльз Диккенснинг «Девид Копперфильд» асарини эслатади ва камбағал болалик, заҳарли моддаларга қарамлик каби муаммолар ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

  • «The Furrows», Namwali Serpell

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Китобнинг бош қаҳрамонларидан бири 12 ёшли укасини йўқотади. Бироқ, бу воқеадан кейин тақдир у қизни укасига ўхшаб кетадиган эркаклар билан йўлиқтиради. Айнан ҳавотирлар ва йўқотиш азоби бу асарнинг асосида туради. Ёзувчи қайғунинг табиатини ва у вақт тушунчасини, хотираларни қай даражада ўзгартиришини ва ҳатто муқобил воқеликни орзу қилишига сабаб бўлиши мумкинлигини ўрганишга ҳаракат қилади.

  • «Trust», Hernan Diaz

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Муаллиф ўтган аср бошларида америкалик бойлар синфи қандай шакллангани ҳақида ҳикоя қилади. Асарнинг бош қаҳрамони Нью-Йоркда яшовчи муваффақиятли молиячи бўлиб, у жуда тез фурсатларда юқори мартабага эришишга муваффақ бўлади.

  • «An Immense World: How Animal Senses Reveal the Hidden Realms Around Us», Ed Yong

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Бу илмий-оммабоп асар бўлиб, ўқувчини одатий «қобиғини» тарк этишга ва ҳайвонларнинг ўз атрофидаги дунёни қандай қабул қилишлари ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Эд Йонгнинг ҳикоя услуби жуда жонли ва ҳаяжонли. Китобда кўплаб фактлар келтирилган ва улар бизни бу катта оламда қанчалик кичик, чекланган мавжудот эканлигимиз ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

  • «Stay True: A Memoir», Hua Hsu

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу китоб The New Yorker нашрининг доимий муаллифи Хуа Хсу томонидан ёзилган мемуар асар ҳисобланади. У ушбу китобда АҚШ иммиграцион маданиятини ўрганишга ҳаракат қилган.

  • «Strangers to Ourselves: Unsettled Minds and the Stories That Make Us», Rachel Aviv

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу китобда муаллиф руҳий касалликлардан азият чекаётган одамлар ҳақида гапиради ва ўз муаммоси билан ўртоқлашади. Рейчел Авивга анорексия ташхиси қўйилганида у 6 ёшда эди ва уни бу асарни ёзишга унинг тажрибаси ундаган.

  • «Under the Skin: The Hidden Toll of Racism on American Lives and on the Health of Our Nation», Linda Villarosa

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу китобни ёзишдан олдин муаллиф қуллик ва «қора танлилар»га қарши курашнинг афро-америкаликларнинг соғлиғига таъсирини кузатишга ёрдам берадиган кўплаб мустақил ҳисоботларни, тарихий маълумотларни ўрганиб чиқди. Шунингдек, АҚШ аҳолисининг қора танлилари орасида юрак-қон томир касалликларининг кўпайиши, оналар ўлимининг кўпайиши ва ҳатто руҳий саломатлик муаммолари сабаблари таҳлил қилинади. Муаллиф китобда Америка соғлиқни сақлаш тизимида ирқчилик ҳали ҳам мавжуд деган хулосага келадиган кўплаб жиҳатларни кўриб чиқади.

  • «We Don’t Know Ourselves», Fintan O’Toole

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Финтан О’Тул — истеъдодли мунаққид ва эссеист бўлиб, у ўзининг янги китобини «замонавий Ирландиянинг шахсий тарихи» деб атайди. Ушбу асар кўпчилик томонидан жуда катта мақсадни ўз олдига қўйган лойиҳа дея эътироф этилган. Муаллиф ўз мамлакати тарихидаги сўнгги 60 йилни шахсий таржимаи ҳоли билан таққослайди.

Amazon талқини бўйича 2022 йилнинг энг яхши 10 та китоби

Amazon ҳар йили 100 та энг машҳур китоблар рўйхатини эълон қилиб боради. 2022 йилда Amazon муҳаррирлар танлови (Editors' Picks) бўйича Габриэль Зевиннинг «Tomorrow, and Tomorrow, and Tomorrow» номли асари йилнинг энг яхши китоби деб топилди. Компаниянинг 2022 йил сарҳисобига кўра эълон қилган юзталик рўйхатидаги топ-10`ликни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  • «Tomorrow, and Tomorrow, and Tomorrow», Gabrielle Zevin

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Китоб бизни ёрқин хаёлий изланишга, шахсиятни, ижодкорликни ва дўст орттиришга бўлган эҳтиёжимизни ўрганади. Ва ушбу вазифа 1987 йилда касалхонада учрашадиган икки қаҳрамон — Сэм ва Сади иштирокида амалга оширилади. Саккиз йил ўтгач, улар яна учрашишади ва бирга бошдан кечирган воқеаларини эслашади.

  • «Solito: A Memoir», Javier Zamora

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу китоб бизга Жанубий Америкадан АҚШга саёҳат қилишга мажбур бўлган 9 ёшли боланинг ҳиссиётларини кўрсатади. Демак, ушбу асар ҳам миграция ва бу даврда бошдан кечирган барча яхши-ёмон ҳис-туйғулар ҳақидадир.

  • «Stolen Focus: Why You Can’t Pay Attention and How to Think Deeply Again», Johann Hari

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Бу асар жуда долзарб мавзу — нима учун диққатимизни жамлашимиз ва қилаётган ишимизга эътибор қаратишимиз тобора қийинлашиб бораётганининг сабаби ҳақида сўзлайди. Бошқача қилиб айтганда, нега биз бунчалик чалғияпмиз? Китоб кўпгина тадқиқотлар асосида ёзилган бўлиб, биз учун жуда зарур бўлган концентрацияни тиклаш бўйича тавсиялар беради.

  • «Fairy Tale», Stephen King

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Шубҳасиз, Стивен Кинг нима ёзишидан қатъи назар, у ҳар доим бестселлерлардан бирига айланади. «Эртак» номини олган бу роман бизга яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги эпик жангда иштирок этиши керак бўлган кутилмаган қаҳрамонни бош қаҳрамон сифатида таклиф қилади.

  • «Horse: A Novel», Geraldine Brooks

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Жералдин Брукс — Пулитцер мукофоти совриндори ҳисобланади. Ушбу китоб учта санадан иборат ҳикоя ҳақида сўзлайди: 1850, 1954 ва 2019. Асар хаёлимизни чулғаб олувчи фикрлар, адолатсизликлар ва руҳлар ҳақида.

  • «Carrie Soto Is Back: A Novel», Taylor Jenkins Reid

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Воқеалар марказида собиқ теннис чемпиони Керри Сотонинг ҳаёти ётади. У ўз унвонини ҳимоя қилиш учун фаол ҳаётга қайтишга ҳаракат қилади. У бундай муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсага тайёр.

  • «Demon Copperhead: A Novel», Barbara Kingsolver

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу китоб кўплаб рўйхатлардан ўрин олган. Юқорида бу асарни The New York Times ўнталигидан ҳам топишингиз мумкин.

  • «Our Missing Hearts: A Novel», Celeste Ng

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

«Йўқотилган юраклар» деб таржима қилинадиган ушбу романда отаси билан тинч-тотув ҳаёт кечираётган бош қаҳрамон Берд Гарднер воқеалар марказида туради. У ичида сурати бўлган сирли хатни қабул қилиб олади ва хатни 9 ёшида ташлаб кетган онаси билан боғлайди. Шундан сўнг, асосий қаҳрамон онасини қидиришга отланади.

  • «The Escape Artist: The Man Who Broke Out of Auschwitz to Warn the World», Jonathan Freedland

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Китоб Освенцимдан қочишга муваффақ бўлган кам сонли одамлардан бирининг ҳақиқий ҳикоясига асосланган. У нафақат бу ишни қандай қилгани ёки хавфсиз жойга бориш учун нималарни бошдан ўтказгани ҳақида, балки концентрацион лагерларда ўзи гувоҳ бўлган ваҳшийликлар ҳақида ҳам гапириб беради.

  • «City on Fire: A Novel», Don Winslow

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Дон Уинслоунинг «Ёнаётган шаҳар» деб таржима қилинадиган ушбу китоби бизга 1986 йилдаги Род-Айленд штатидаги Провиденс шаҳрини тасвирлайди ва у ердаги мафия фракциялари фаолияти ҳақида сўзлайди.

The Economist талқини бўйича 2022 йилнинг энг яхши китоблари

The Economist ҳар йили бизнес ва технологиялар йўналишидаги энг яхши китобларни эълон қилиб келади. Бу сафар The Economist йилнинг энг яхши китоблари рўйхатига технологиялар ҳақида 5 та, бизнес ҳақида 10 та китобни киритди.

Технологиялар ҳақидаги энг яхши китоблар

  • «Chip War: The Fight for the World’s Most Critical Technology», Chris Miller

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Китобда иқтисодиёт тарихчисининг АҚШ микрочипларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бозорида қандай қилиб етакчиликка эришганлиги ва яримўтказгичларнинг ўзи замонавий дунёнинг ажралмас қисмига ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги геосиёсий қарама-қаршиликлар воситасига айлангани ҳақидаги фикрлари баён этилган.

  • «Freedom to Think: The Long Struggle to Liberate Our Minds», Susie Alegre

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Китоб муаллифи ҳуқуқшунос Сюзи Алегре техногигантларнинг истеъмолчининг бошига «кириб», унинг фикрлари йўналишига қандай таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётгани, шунингдек, бу фикр эркинлигини жуда кеч бўлмасдан қандай ҳимоя қилиш ҳақида тадқиқот қилади.

  • «The Power Law: Venture Capital and the Art of Disruption», Sebastian Mallaby

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Тарихчи-журналист Себастян Маллабининг асари Google, SpaceX ва Alibaba каби технологик дунёнинг «акулаларига» сармоя киритган молиячиларнинг «ғалати гуруҳи» ҳақида ҳикоя қилади. Китобда энг катта корпоратив муваффақиятсизликлар, рақамлар ва ҳаддан ортиқ юқори берилган баҳолар ҳамда Uber ва WeWork каби «янгилар» ҳақидаги ҳикоялар мавжуд.

  • «Reality+: Virtual Worlds and the Problems of Philosophy», David J. Chalmers

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Китобда файласуф виртуал реаллик технологияси призмаси орқали борлиқ, дин, тана ва онг ҳақидаги абадий саволлар тўғрисида фикр юритади. Китоб метаборлиқ инсоннинг келажакдаги бошпанаси эмас, балки унинг ҳозирги замонининг бир қисми эканлигини истисно қилмаган ҳолда фикр юритишга ундайди.

  • «The History of the Computer: People, Inventions, and Technology that Changed Our World», Rachel Ignotofsky

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Қизиқувчан ўсмирлар ва катталар учун компьютерлар оламига расмли экскурсия.

Бизнес ҳақидаги энг яхши китоблар

  • «Influence Empire: The Story of Tencent & China’s Tech Ambition», Lulu Chen

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

2017 йилда Хитойнинг Tencent компанияси Facebook`ни ортда қолдириб, дунёнинг бешинчи йирик компаниясига айланди, бу Ғарбни хавотирга солади. Журналист Лулу Чен ушбу китобда Хитойнинг бурилиш нуқталари хроникаси ва Хитой технологиясининг сиёсийлашган дунёсида муваффақиятга эришиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида сўзлайди.

  • «Dead in the Water: Murder and Fraud in the World’s Most Secretive Industry», Matthew Campbell, Kit Chellel

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

2011 йил: Яман қирғоқлари яқинида танкерга қароқчилар ҳужуми, денгиз инспекторининг очилмаган қотиллиги ва молиявий сирларнинг ҳайратланарли тарзда фош этилиши… Китобда бадиий бўлмаган воқеаларнинг уйғунлиги кўпроқ хаёлий триллерга ўхшайди, лекин аслида халқаро юк ташиш саноати ва ундан фойда олувчиларнинг баҳсли томонларини очиб беради.

  • «Talent: How to Identify Energizers, Creatives, and Winners Around the World», Tyler Cowen, Daniel Gross

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Иқтисодчи Коуэн ва венчур капиталисти Гросснинг фикрича, паст баҳоланган инноваторларни ёллаш бизнесда олдинга боришнинг энг осон йўлларидан биридир. Китобда улар ўнлаб талабгорлар орасидан истеъдодлисини қандай таниб олиш ва уни компанияга қандай жалб қилиш ҳақида сўз боради. Китобда, шунингдек, шундай истеъдод эгаларига ҳам қандай қилиб «ўзини топиш» мумкинлиги ҳақида тавсиялар беради.

  • «Power Failure: The Rise and Fall of General Electric», William D. Cohan

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Молиявий журналист Уилям Коэннинг талқинидаги General Electric компаниясининг юксалиши ва қулаш тарихи.

  • «The Power of Regret: How Looking Backward Moves Us Forward», Daniel H. Pink

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Журналист Даниэль Пинк ижтимоий психология, неврология ва биология соҳасидаги тадқиқотларни кўриб чиққач, ушбу китобида «афсус чекмасдан яшаш» афсонасини рад этади.

  • «The Crux: How Leaders Become Strategists», Richard P. Rumelt

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу китобда Лос-Анжелес Менежмент мактабининг олими ва профессори «қийинчиликлар бўйлаб ва унинг атрофида» фикр-мулоҳазалар юритиш нима эканлигини ва иш стратегияларининг сирини топишга уриниб кўрган.

  • «The Nowhere Office: Reinventing Work and the Workplace of the Future», Julia Hobsbawm

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Анъанавий офислар бошиданоқ хато эди, деб ҳисоблайди Хобсбаум ва пандемия узоқ вақтдан бери туриб қолган муаммоларни қайтадан кўтарди: офис нима учун керак ва у қандай вазифаларни ҳал қилади. Китобда муаллиф иш берувчилар ва ходимларга янги гибрид иш оқимларига мослашишга қандай ёрдам бериш ҳақида гапиради ва иерархия, тарафкашлик ва ўз тақдирини ўзи белгилаш муаммолари бунга қандай таъсир қилиши ҳақида ёзади.

  • «Butler to the World: How Britain Became the Servant of Tycoons, Tax Dodgers, Kleptocrats and Criminals», Oliver Bullough

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу китоб империялар давридан кейинги Буюк Британиянинг институтлари — банклар, юридик фирмалар, мактаблар ва университетлар қандай қилиб адолатли ўйин ғоясини шакллантиришга ҳаракат қилганлиги, аммо охир-оқибат пулга ўч олигархларнинг хизматкорларига айлангани ҳақидаги провокацион нуқтаи назардир.

  • «Redesigning Work: How to Transform Your Organization & Make Hybrid Work for Everyone», Lynda Gratton

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Лондон бизнес мактабининг бошқарув амалиёти профессори ушбу китобда Япониянинг Fujitsu ва Британиянинг HSBC компаниялари гибрид ва мослашувчан иш муҳити тушунчасини қандай қайта белгилаётганлиги ҳақида сўзлайди.

  • «25 Million Sparks: The Untold Story of Refugee Entrepreneurs», Andrew Leon Hanna

бестселлер, китоблар, рейтинглар, тавсиялар

Ушбу китобдан Иордания қочқинлар лагеридаги суриялик тадбиркорларнинг илҳомлантирувчи учта ҳикоясини топиш мумкин.

Goodreads фойдаланувчилари танлови бўйича 2022 йилнинг энг яхши китоблари

Goodreads.com ҳар йили анъанавий тарзда сайт фойдаланувчилари томонидан турли номинациялар бўйича танланган йилнинг энг яхши китоблари эълон қилиниб келинади. Ушбу сайт китоб ўқишни севувчилар учун ижтимоий тармоқ ҳисобланади ва сайтга доимий тарзда миллионлаб фойдалувчилар ташриф буюради. 2013 йилдан буён ушбу сайт Amazon`га тегишли. Goodreads 2022 йилда ҳам турли жанрлар ва йўналишлар бўйича энг яхши китобларни аниқлади.

  • Энг яхши бадиий асар (Fiction) — «Tomorrow, and Tomorrow, and Tomorrow», Gabrielle Zevin
  • Энг яхши илмий-фантастика (Science Fiction) — «Sea of Tranquility», Emily St. John Mandel
  • Энг яхши мистик асар, триллер — «The Maid», Nita Prose
  • Энг яхши тарихий-бадиий асар (Historical Fiction) — «Carrie Soto Is Back», Taylor Jenkins Reid
  • Энг яхши фентези — «House of Sky and Breath», Sarah J. Maas
  • Энг яхши романтик асар — «Book Lovers», Emily Henry
  • Хоррор (қўрқинчли — таҳр.) жанридаги энг яхши асар — «Hidden Pictures», Jason Rekulak
  • Энг яхши ҳажвий асар — «The Office BFFs: Tales of The Office from Two Best Friends Who Were There», Jenna Fischer, Angela Kinsey
  • Энг яхши илмий-оммабоп асар (Non-fiction) — «Atlas of the Heart: Mapping Meaningful Connection and the Language of Human Experience», Brené Brown
  • Ўсмирлар ва болалар учун аталган энг яхши асар — «I Am Quiet: A Story for the Introvert in All of Us», Andie Powers
  • Энг яхши дебют — «Lessons in Chemistry», Bonnie Garmus
  • Ёшлар учун ёзилган энг яхши китоб (Young Adult) — «The Final Gambit», Jennifer Lynn Barnes
  • Энг яхши мемуар, автобиографик асар — «I'm Glad My Mom Died», Jennette McCurdy
  • Ёшлар учун ёзилган энг яхши фентези — «Gallant», Victoria Schwab
  • Шеърият йўналишидаги энг яхши китоб — «Call Us What We Carry», Amanda Gorman

Wired нашрининг танлови бўйича йилнинг энг яхши 12 та китоби

Wired журнали эълон қилган рўйхат сўзбошида «Денгиз жонзотларидан тортиб, «Ўн биринчи станция»нинг давомигача — булар биз 2022 йилда ўқиган энг яхши китоблардир», — деб ёзилган.

  • «The School for Good Mothers», Jessamine Chan
  • «Sea of Tranquility», Emily St. John Mandel
  • «Lambda», David Musgrave
  • «Strangers to Ourselves: Unsettled Minds and the Stories That Make Us», Rachel Aviv
  • «The Value of a Whale: On the Illusions of Green Capitalism», Adrienne Buller
  • «Best Young Woman Job Book», Emma Healey
  • «The Employees: A Workplace Novel of the 22nd Century», Olga Ravn
  • «Cursed Bunny», Bora Chung
  • «Tremors in the Blood», Amit Katwala
  • «Eating to Extinction: The World’s Rarest Foods and Why We Need to Save Them», Dan Saladino
  • «Dr. No», Percival Everett
  • «How Far the Light Reaches: A Life in Ten Sea Creatures», Sabrina Imbler

Бошқа нашрлар

Йил якунида Time журнали ҳам 2022 йилнинг 100 та «мастрид» (must-read) китобини эълон қилди. Ушбу рўйхатда китоблар номлар бўйича алифбо тартибида жойлаштирилган. Шунингдек, The Guardian (алоҳида йўналишлар бўйича), Esquire (Top-50), Vanity Fair (Top-39) нашрлари ҳам ўз талқини бўйича йилнинг энг яхши китоблари рўйхатини эълон қилишди. Бундан ташқари, New Yorker журнали 300 дан ортиқ китобни ўз ичига олган «2022 йилнинг энг яхши китоблари» деб номланувчи узун рўйхатни оммага тақдим этди.

New York Times, The Guardian, Time, New Yorker каби кўпгина машҳур нашрларнинг энг яхши китоблар рўйхатида «Stay True», «The Candy House», «Sea of Tranquility», «An Immense World», «Trust» каби китобларни кўришимиз мумкин. Демак, ушбу китобларни 2022 йилдаги энг муваффақиятли китоблар деб аташ мумкин.