9 январдан Тошкентда метро бекатларга яқин жойлашган 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгартирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, мазкур қарор пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Тошкентда кучли қор ёғганида метро бир кунда 620 минг йўловчини ташиди. Бу оддий кундагидан 105 мингга кўп. 2020 йил декабрида метро кунига ўртача 240 минг, 2021 йил декабрида эса 400 минг йўловчи ташиган.

Июнь ойида Тошкент давлат транспорт университетининг собиқ ректори Одил Абдураҳмонов 17 та ОТМ ва 90 га яқин мактабда дарс жадвалини, шунингдек, метро йўналиши бўйлаб жойлашган йирик ташкилотларнинг иш бошлаш жадвалини ўзгартиришни таклиф қилган эди. Ҳозирда у президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Университетлар рўйхати

жамоат транспорти, тошкент метрополитени