Тошкент Миробод туманида жойлашкан кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади, дея хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 30 декабрь куни соат 08:21 да Миробод тумани Содиқ Азимов кўчасида жойлашган кўп қаватли 5-уй хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ушбу ҳодисада бир киши жароҳатланган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар вакиллари етиб борган. Вазирлик ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар берилишини маълум қилди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, хонадон эгаси 84 ёшли фуқаро бўлиб, у газ плитасидан фойдаланиб газни ўчирмасдан қолдирганлиги сабабли, хонада газ тўпланиб чақнаш содир бўлган ва у жароҳатланган.