Янги йил байрами кунлари Тошкент метрополитени ҳам поездлар қатнови ҳамда метро ишлаш вақтини узайтирди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

31 декабрь шанба дам олиш куни метрополитен доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек, 2023 йил 1−2−3 январь кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Аввалроқ, «Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда 31 декабрь — автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланишини маълум қилди. Автобуслар 2 январь куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь куни эса шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.