Тошкентда Smart Bank рақамли банки рўйхатдан ўтказилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Газета.uz»нинг банк соҳасидаги ахборот манбаси рақамли банк «Агробанк» шўъбаси эканини тасдиқлади. «Агробанк» иловасида SmartBank номи ҳам мавжуд.