2022 йилда Ўзбекистоннинг бош арчаси анъанавий тарзда Истиқлол кўчасида жойлашган Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона майдонида ўрнатилди. Майдон нафақат байрамона безатилган, балки унда сунъий муз майдони ва болалар аттракционлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, кенг кўламли кўнгилочар дастурлар ҳам бўлиб ўтмоқда.

реклама

Шунингдек, у ерда ширинликлар, ўйинчоқлар ва эсдалик совғалари сотиладиган савдо нуқталари 8 январга қадар меҳмонларни хушнуд қилишга тайёр. Бундан ташқари, майдонда Янги йил тадбирлари ва концертал ўтказилади. Ҳар куни ёрқин эстрада юлдузларининг чиқишлари кутилмоқда.

реклама

Байрам дастури:

  • 11:00 — мусиқий дастур;
  • 12:00 — катта экранда намойиш этиладиган мультфильмлар;
  • 13:30 — Маданият уйи дастури;
  • 14:30 — ўзбек тилида Янги йил театр томошаси;
  • 15:30 — цирк юлдузларининг чиқиши;
  • 16:30 — рус тилида Янги йил театр томошаси;
  • 17:30 — жонли ижро этадиган гуруҳлар чиқишлари;
  • 18:30 — инструментал мусиқа;
  • 19:30 — рақс шоуси ва эстрада юлдузларининг чиқишлари;
  • 20:30 — иллюзионистлар шоуси;
  • 21:00 — DJ ва эстрада юлдузларининг чиқишлари.

реклама

Байрам тадбирлари 2023 йил 8 январга қадар ҳар куни соат 11:00 дан 22:00 гача ўтказилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.