Сўнгги йилларда Ўзбекистон тараққиёти ҳайратланарли суръатларда ривожланмоқда, Тошкент чегаралари эса тобора кенгаймоқда, хусусан, Тошкентнинг янги қисми — Янги Ўзбекистон кўчаси обод бўлмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни мазкур ҳудуддаги қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

«Янги Ўзбекистон кўчаси пойтахтнинг энг муҳим артерияларидан бирига айланмоқда. Кейинги йилларда бу ерда янги истироҳат боғи, кўприк, университет барпо этилди. Эндиликда кўча бўйлаб умумий майдони 610 гектар бўлган ҳудудда уйлар, меҳмонхоналар, кинотеатрлар, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар қуриш режалаштирилган», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

реклама

2023 йил охирида пойтахтнинг шарқий қисмида 35 минг кв. метрдан ортиқ майдонга эга RABAD қурилиш савдо маркази ўз эшикларини очади. RABAD`нинг асосий устунликларидан бири — унинг жойлашувидир: Тошкент марказидан ҳам, Тошкент вилоятидан ҳам транспорт билан осонгина етиб олиш мумкин. Шунингдек, у 350 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бренд дўконлари ҳамда кўргазма залларини барчага қулай жойда жамлайди:

  • қурилиш ва пардозлаш материаллари;
  • уй ва қулайлик учун товарлар;
  • электротехника жиҳозлари;
  • иқлим тизимлари;
  • хавфсизлик ва автоматлаштириш тизимлари;
  • мебель учун фурнитура ва тайёр мебель;
  • томорқа ва боғдорчилик асбоб-ускуналари;
  • маиший техника ҳамда замонавий ҳаёт ва қулайликни яратиш учун зарур бўлган бошқа кўплаб нарсалар.

Тақдим этилган ассортимент ҳатто энг таъби нозик харидорнинг ҳам, шунингдек, янги жойни таъмирлаш ёки ободонлаштиришни бошлаган интерьер дизайнерининг ҳам эҳтиёжларини қондира олади.

RABAD`да қурилиш индустриясига оид исталган форматдаги дўконлар, омборлар, шунингдек, марказ ҳудудида ҳам, фудкортда ҳам овқатланиш ва қаҳвахоналар учун жой харид қилиш ёки ижарага олиш мумкин. Лойиҳанинг яна бир ўзига хослиги шундаки, шартномани имзолаш вақтида ҳар бир жойнинг эгаси маркетинг, юридик, бухгалтерия ва логистика ёрдамларини олади.

реклама

RABAD савдо марказининг майдони ҳақида

Ўша даврларда ҳунармандчилик фонида дунёга келган ва муваффақият билан ривожланган маданият марказ асосчиларини шарқона хусусиятга эга бўлган, харидорлар жазирама ёзда ҳам, қаҳратон қишда ҳам эмин-эркин харид қиладиган, марказга ташриф буюрганлардаги таъмирлаш ишларига тайёргарлик кўриш тинка-мадорни қуритадиган ва мураккаб жараён деган стереотипларни йўққа чиқарадиган инновацион савдо ҳудудини барпо этишга илҳомлантирди.

Бугунги кунда RABAD ҳунармандчилик бурчаги эмас, балки замонавий қурилиш марказидир. Қурилиш майдони — 1,3 га, мажмуанинг умумий майдони — 2,6 га.

Савдо марказида 350 дан ортиқ дўкон ва кўргазма заллари, шунингдек, қаҳвахоналар ва озиқ-овқат дўконлари бўлади. Савдо майдончалари ижарачилар уни тартибга солиш учун кўп вақт ва ресурсларни сарфламасликлари учун шунга мослаштирилади. Ҳар бир хона White Box услубида топширилади. Хонанинг баландлиги 4 м бўлиб, поли керамогранитдан ясалган. Ойнали эшик, электр ва марказий вентиляция ҳамда кондиционер керакли барча шароитларни таъминлашга хизмат қилади.

Зарур ҳолларда алоҳида хоналар бўлажак эгасининг илтимосига биноан сув таъминоти, канализация, ҳаво тортиш ва бошқа шу каби қўшимча муҳандислик тизимлари билан жиҳозланиши мумкин.

реклама

Дўконларга қулай киришни таъминлаш учун ҳар бир қаватда юк лифтлари ва эскалаторлар мавжуд бўлади, доимий равишда керакли ҳароратдаги тоза ҳаво билан таъминлаш мақсадида биноларда марказлаштирилган шамоллатиш ва ҳаво тозалаш тизимлари ишлайди. Ёнғин ўчириш тизими ва барча жамоат жойлари ва омборларни қўриқлаш видеокузатуви 24/7 режимида ишлаб, савдо маркази ҳудудидаги товарлар ҳамда объектлар хавфсизлиги ва сақланишини кафолатлайди.

RABAD 700 ёки ундан ортиқ автомобиллар учун тўхташ жойини тақдим этади. Қурилиш савдо марказидаги дўкон эгалари ва ижарачиларга қулайлик яратиш учун омборлар улардан кечаю кундуз фойдаланиш мумкин бўлиши учун махсус лойиҳалаштирилган. Омбор ҳудудида автомобиллар кириши учун қулай йўлакча, турли оғирликларга мўлжалланган юк лифтлари, товарларни ортиш учун платформалар ҳамда куну тун ишлайдиган видеокузатув ва сигнализация тизими мавжуд.

RABAD: «Катта режаларни қилиш вақти келди»

RABAD қурилиш савдо маркази потенциал инвестор ва бизнесменларни, шунингдек, қурилиш, таъмирлаш ва декорация соҳасидаги қурилиш брендлари вакиллари, диллерлари ва дистрибьюторларга ушбу лойиҳанинг бир қисмига айланиш ҳамда қулай шартларда савдо майдончаларини сотиб олиш ёки ижарага олишни таклиф қилади. Келишув ва унинг босқичларини расмийлаштириш бўйича барча ҳужжатлар шахсий маслаҳатчи билан бирга амалга оширилади.

Биноларни лойиҳалашда RABAD яратувчилари қулайлик билан харид қилиш имконини берувчи барча жиҳатларни ҳисобга олдилар. Шу сабабли бинода умумий зона ва коридорларда дам олиш учун жойлар, намозхоналар, турли қаватларда қаҳвахоналар, болалар майдончаси бўлган кенг фудкорт, шунингдек кийиниш хоналари, вендинг автоматлари ва банк бўлинмалари бўлади. Савдо марказининг поллари экологик тоза материал — керамогранитдан ясалган. Буларнинг барчасидаг кўзланган мақсад — тадбиркорлар учун ҳам, ташриф буюрувчилар учун ҳам қулайлик яратишдир.

реклама

Муваффақиятли бизнес инвестициядан бошланади. 30 декабргача махсус янги йил таклифи доирасида сиз RABAD`дан қулай шартларда кўчмас мулкини харид қилишингиз мумкин. Дўконларни сотиб олаётганда ҳар квадрат метр учун 3 млн сўм чегирма мавжуд.

Батафсил маълумотни (+998) 78−113−06−31 телефони орқали олишингиз мумкин.

Қурилиш маркази манзили: Яшнобод тумани, Янги Ўзбекистон кўчаси.
Мўлжал: «Янги Ўзбекистон» парки.

Савдо бўлими манзили: Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 170.

Сайт: rabad.uz
Instagram: @rabad_uz
Facebook:fb.com/rabaduz

Реклама ҳуқуқи асосида.